АсосийСиёсат

Президент Хитойда юз берган фожиа юзасидан Си Сзинпинга таъзия йўллади

Гуйчжоу провинциясида кучли шамол дарёда сузиб юрган тўртта сайёҳлик кемасини ағдариб юбориши оқибатида 10 киши ҳалок бўлганди.

'Президент Хитойда юз берган фожиа юзасидан Си Сзинпинга таъзия йўллади'ning rasmi

Хитойнинг Гуйчжоу провинциясида юз берган фожиа оқибатида кўплаб инсонлар ҳаётдан кўз юмгани ва жароҳат олгани муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Хитой Халқ Республикаси Раиси Си Цзиньпинга таъзия йўллади. Бу ҳақда президент матбуот котиби Шерзод Асадов маълум қилди.

Унинг билдиришича, давлат раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдириб, жабрланганлар тез орада соғайиб кетишини тилаган.

Хитойнинг Гуйчжоу провинциясида нима бўлган эди?

2025 йилнинг 4 май куни Хитойнинг Гуйчжоу провинциясида кучли шамол дарёда сузиб юрган тўртта сайёҳлик кемасини ағдариб юбориши оқибатида 10 киши ҳалок бўлган эди.

Ҳалок бўлганларнинг сўнггиси 5 май куни сувдан чиқариб олинган. Қолган йўловчилар қутқарувчилар томонидан қирғоққа олиб чиқилган.

Хитой ОАВнинг ёзишича, 70 киши тиббий ёрдам сўраб мурожаат қилган. Уларнинг барчасининг аҳволи қониқарли.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Президент эртага Москва шаҳрига боради'ning rasmi

    Сиёсат 07.05.2025 18:04

    Президент эртага Москва шаҳрига боради

    Давлатимиз раҳбари 8-9 май кунлари Иккинчи жаҳон урушидаги Ғалабанинг 80 йиллигига бағишланган тантанали тадбирларда иштирок этади ҳамда қатор икки томонлама учрашувлар ўтказади.

    'Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Фридрих Мерцни табриклади'ning rasmi

    Сиёсат 07.05.2025 17:50

    Шавкат Мирзиёев Германия канцлери Фридрих Мерцни табриклади

    Унинг раҳбарлигидаги Ҳукуматнинг бошқаруви остида Германия ўз мавқеини янада мустаҳкамлашда давом этишига ишонч билдирди.

    'Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди'ning rasmi

    Сиёсат 03.05.2025 15:12

    Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди

    Ўзбекистон ва Россия етакчилари амалий ҳамкорликнинг долзарб масалаларини муҳокама қилишди.

    'Давлатимиз раҳбари Хоразмдаги “Урганч кластер”нинг янги корхоналари фаолияти билан танишди'ning rasmi

    Сиёсат 02.05.2025 18:18

    Давлатимиз раҳбари Хоразмдаги “Урганч кластер”нинг янги корхоналари фаолияти билан танишди

    Кластерда йилига 10 минг 800 тонна атрофида ип-калава ва 3 миллион дона тикувчилик маҳсулотлари тайёрлаш қуввати яратилди.

    'Президент Хоразмда арзон автомобиль ишлаб чиқарилишини эълон қилди'ning rasmi

    Сиёсат 02.05.2025 15:39

    Президент Хоразмда арзон автомобиль ишлаб чиқарилишини эълон қилди

    Хоразм вилоятининг Тупроққалъа туманидаги “Damas” заводи бўйича катта янгилик айтилди.

    'Хоразмдаги шаҳарларда фақат туристларга хизмат кўрсатадиган объектлар бўлади'ning rasmi

    Сиёсат 02.05.2025 14:58