АсосийДунё

Ҳиндистон Покистон товарлари импортини чеклади

Аввалроқ Покистон барча чегара савдоларини тўхтатиб, Ҳиндистон авиакомпаниялари учун ҳаво ҳудудини ёпган эди.

'Ҳиндистон Покистон товарлари импортини чеклади'ning rasmi

Ҳиндистон Покистондан келадиган ёки унинг ҳудуди орқали ўтадиган товарлар импортини тақиқлади. Бу ҳақда Реутерс хабар берди.

Ҳиндистон ташқи савдо бош бошқармаси тақиқ дарҳол кучга киришини маълум қилди. Покистон кемаларининг мамлакатга киришига ҳам рухсат берилмайди.

Ушбу чеклов Ҳиндистон манфаатлари, жамоат хавфсизлиги ва юк ташиш инфратузилмасини ҳимоя қилиш мақсадида қабул қилинди, — дейилади хабарда.

Покистон бундан аввалроқ барча чегара савдоларини тўхтатиб, Ҳиндистон авиакомпаниялари учун ҳаво ҳудудини ёпган эди.

Маълумот учун, икки давлат ўртасидаги муносабатлар жорий йилнинг 22-апрель куни Кашмирдаги терактдан сўнг кескинлашди. Бир нечта қуролланган шахс Паҳалгам шаҳри яқинида маҳаллий аҳоли ва сайёҳларга қарата ўт очган. Оқибатда 25 нафар ҳиндистонлик ва бир Непал фуқароси ҳалок бўлган.

Ҳужум учун жавобгарликни террорчи ташкилот ҳисобланган “Лашкари Тайба” билан боғлиқ “Қаршилик фронти” гуруҳи ўз зиммасига олган. Ҳиндистон ҳужумни Покистон билан боғлаган. Айбланган давлат ҳужумчилар билан алоқадорлигини қатъиян рад этган.

Шундан сўнг Ҳиндистон Покистонга қарши кескин чоралар кўрган. Жумладан, қуруқликдаги Аттари назорат-ўтказиш пункти ёпилган. Покистонликларга мамлакатни тарк этиш топширилган.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Трамп хориж киномаҳсулотларига 100% бож киритмоқчи'ning rasmi

    Дунё Бугун 12:49

    Трамп хориж киномаҳсулотларига 100% бож киритмоқчи

    Трамп Голливуднинг киноиндустрияси жуда тез ўлиб бораётганидан хавотирда эканлигини маълум қилган.

    'Россия Украинага навбатдаги ҳужумини  амалга оширди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:21

    Россия Украинага навбатдаги ҳужумини амалга оширди

    Украина ҳам бунга жавобан Россияга дронлар билан зарба берган.

    'Си Цзиньпин Россияга нега бормоқчи?'ning rasmi

    Дунё Бугун 10:31

    Си Цзиньпин Россияга нега бормоқчи?

    Россия президентининг таклифига биноан Хитой Халқ Республикаси раиси 7-10 май кунлари Россияга расмий ташриф билан боради.

    'Ҳусийлар ракетаси Бен-Гурион яқинига тушди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:21

    Ҳусийлар ракетаси Бен-Гурион яқинига тушди

    Исроил бош вазири ҳолатга қаттиқ жавоб берилишини айтди.

    'Россияда болалар ҳарбий парад ўтказди'ning rasmi

    Дунё Бугун 00:12

    Россияда болалар ҳарбий парад ўтказди

    Тадбирда КХДРлик мактаб ўқувчилари меҳмон бўлган.

    'Эронда икки киши чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди'ning rasmi

    Дунё 04.05.2025 21:01

    Эронда икки киши чақмоқ уриши оқибатида ҳалок бўлди

    Бундай ҳолатлар Эроннинг тоғли ҳудудларида тез-тез кузатилади.