АсосийЖамият

Энди Ўзбекистонликлар БААга киролмайдими?

Ҳолат юзасидан Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби муносабат билдирди.

'Энди Ўзбекистонликлар БААга киролмайдими?'ning rasmi

Ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларининг БААга кириши тақиқлангани ҳақида тарқалаётган хабарлар асоссиз.

Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирининг матбуот котиби Ахрор Бурхонов ўзининг Телеграмдаги саҳифасида маълум қилди.

Ахрор Бурхоновнинг ёзишича, Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги мавжуд визасиз тартиб ўз кучида қолган.

“Ўзбекистон ва БАА ўртасидаги мавжуд визасиз тартиб ўз кучида қолмоқда. Расмий манбалар бундай чоралар жорий этилгани ҳақида ҳеч қандай маълумот бермаган”, — дейилади изоҳда.

Шунингдек, у фуқароларда фақат расмий ва тасдиқланган манбаларга ишонишларини сўраган.

    Бошқа янгиликлар