АсосийЖамият

Тошкентда омборхона ёниб кетди

Ҳодиса сабаб омборхонанинг тахминан 500 кв.м майдонининг ички ва том қисми ёниб зарарланган.

'Тошкентда омборхона ёниб кетди'ning rasmi

Бугун, 28 апрель куни Тошкент шаҳрининг Миробод туманида жойлашган қурилиш маҳсулотлари сақланаётган омборхонада ёнғин юз берди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳолат эрталаб соат 07:00 да туманнинг “Абдурауф Фитрат” МФЙ, Г.Алиев кўчасида жойлашган қурилиш маҳсулотлари сақланаётган омборхоналарнинг бирида содир бўлган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув экипажлари соат 07:02 да ҳодиса жойига етиб бориб, ёнғин соат 08:33 да ўчирилган.

Ёнғин оқибатида омборхонанинг тахминан 500 кв.м майдонда ички ва том қисми ёниб зарарланган.Ёнғинни бартараф этишга 12 та ёнғин-қутқарув экипажи жалб этилган, — дейилади хабарда.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Ёнғин оқибатида тан-жароҳати олганлар йўқ.

    Бошқа янгиликлар