“Ўзгидромет” 28 апрель куни учун об-ҳаво маълумоти эълон қилди.
Тошкент шаҳрида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 3-8 м/с тезликда эсади.Ҳарорат: кечаси 20-22 даража, кундузи 36-38 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилоятида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик бўлмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар кузатилиши мумкин. Ҳарорат: кечаси 15-20 даража, кундузи 28-33 даража.
Бухоро ва Навоий вилоятларида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди.Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар юзага келиши эҳтимоли бор. Ҳарорат: кечаси 18-23 даража, кундузи 34-39 даража бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Жиззах ва Самарқанд вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди.Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим ҳудудларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат: кечаси 17-22 даража, кундузи 33-38 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши ва чанг-тўзонлар билан кечиши эҳтимоли мавжуд. Ҳарорат: кечаси 17-22 даража, кундузи 34-39 даража.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятларида ҳаво бироз булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат: кечаси 12-17 даража, кундузи 30-35 даража.
Республикамизнинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида ҳаво бироз булутли бўлади. Баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши ва момақалдироқ бўлиши мумкин. Сел-сув тошқин ҳодисалари эҳтимоли мавжуд. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, айрим жойларда 13-18 м/с гача кучайиши мумкин. Ҳарорат: кечаси 12-17 даража, кундузи 22-27 даража.