АсосийМаданият

Самарқанд энди расман ЮНЕСКО Бош конференцияси ўтказиладиган жой сифатида белгиланди

Сўнгги 40 йил давомида ушбу конференция Париждан бошқа ерда ўтказилмаган.

'Самарқанд энди расман ЮНЕСКО Бош конференцияси ўтказиладиган жой сифатида белгиланди'ning rasmi

ЮНЕСКОнинг Париждаги бош қароргоҳида Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ЮНЕСКО ўртасидаги келишув имзоланишига бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақида Саида Мирзиёева хабар берди.

Самарқанд энди расман Бош конференсиянинг 43-сессияси ўтказиладиган жой сифатида белгиланди.

- Бу биз учун катта шараф ва масъулиятдир, негаки сўнгги 40 йил давомида ушбу конференция Париждан бошқа ерда ўтказилмаган. 

Бу ижодий индустриянинг машаққатли меҳнати, халқ дипломатияси ва энг юқори даражадаги келишувлар самарасидир. Бу – жаҳон ҳамжамиятининг мамлакатимиз очиқлиги, ўзига хос анъаналари ва маданий мероси, бой тарихи, мусиқаси, адабиётига катта қизиқиши билан қараётганидан далолат.

Биз маданият ва санъат воситасида мамлакатимизни халқаро майдонда тарғиб этмоқдамиз, дунё аҳлига янада яқинлаштирмоқдамиз. Бу алоқалар бевосита иқтисодий натижаларга уланиб, қўшма лойиҳалар ва умумий ғояларга айланмоқда, - деб ёзмоқда С.Мирзиёева.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Машҳур кулол Шарофиддин Юсупов вафот этди'ning rasmi

    Маданият 24.04.2025 06:53

    Машҳур кулол Шарофиддин Юсупов вафот этди

    У Риштон кулолчилик мактабини тиклашга муносиб ҳисса қўшган

    'Тожмаҳал ва Регистонни нима боғлаб туради?'ning rasmi

    Маданият 19.04.2025 13:32

    Тожмаҳал ва Регистонни нима боғлаб туради?

    Бу икки муҳташам бино ўртасидаги ўхшашликлар тасодиф эмас, балки...

    'Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида “Human Capability Initiative 2025” халқаро форуми ўтказилмоқда'ning rasmi

    Маданият 14.04.2025 13:34

    Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида “Human Capability Initiative 2025” халқаро форуми ўтказилмоқда

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ислом тараққиёт банки ўртасида 40 миллион долларлик грант шартномаси имзоланди.

    'Туркий халқлар маданияти ва мероси жамғармаси президенти Тошкентга келди'ning rasmi

    Маданият 09.04.2025 07:35

    Туркий халқлар маданияти ва мероси жамғармаси президенти Тошкентга келди

    Актоти Райимкулова Ўзбекистонда маданий меросни ўрганишга катта эътибор қаратилаётганини эътироф этди.

    'Буюк аждодларимизни ўз номи билан аташ лозим'ning rasmi

    Маданият 07.04.2025 20:12

    Буюк аждодларимизни ўз номи билан аташ лозим

    9 апрель – Амир Темур таваллуд топган кун

    'Ўзбекистон вакили Франциянинг "Санъат ва адабиёт" ордени билан тақдирланди'ning rasmi

    Маданият 01.04.2025 23:02

    Ўзбекистон вакили Франциянинг "Санъат ва адабиёт" ордени билан тақдирланди

    Орден Ўзбекистон Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси раиси Гаянэ Умеровага топширилди.