АсосийЖамият

Томорқа ва ер майдонларидан самарали фойдаланмаганларга чора кўрилади

Экин экилмагани аниқланган йил учун ер солиғи уч карра миқдорида ҳисобланади.

'Томорқа ва ер майдонларидан самарали фойдаланмаганларга чора кўрилади'ning rasmi

Ҳукуматнинг "Аҳоли томорқалари ва деҳқон хўжаликлари ер майдонларидан самарали фойдаланишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги қарори эълон қилинди.

Январь ойида Шавкат Мирзиёев ўтказган йиғилишда томорқасига экин экмаганлардан ер солиғи оширилган миқдорда ундирилиши айтилганди.

Ҳужжат билан аҳоли томорқаси ва ижара асосида ажратилган ер майдонларидан самарали фойдаланишни ташкил этиш тартиби тасдиқланди. Унга кўра, томорқа ва ижара ҳуқуқи асосида ажратилган ер майдонларида экин экилиши устидан назорат қуйидаги тартибда амалга оширилади.

  • маҳалла даражасида — "маҳалла еттилиги" ва "маҳалла банклари";
  • туман даражасида — туман (шаҳар) штаблари ҳамда ҳокимларининг тегишлилиги бўйича ўринбосарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳлар;
  • ҳудуд даражасида — Қорақалпоғистон Вазирлар Кенгаши раисининг ҳамда вилоятлар ҳокимларининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосарлари бошчилигидаги ишчи гуруҳлар.

"Маҳалла еттилиги" хулосасига асосан аҳоли томорқалари ва ижарага олинган ер майдонларига экин экмаган ёки самарасиз фойдаланаётган шахсларга нисбатан қуйидаги таъсирчан чоралар кўрилади:

  • томорқа ер эгалари ва деҳқон хўжаликларига давлат дастурлари доирасида имтиёзли кредитлар берилмайди;
  • Ижтимоий ҳимоя ягона реестрига киритилган фуқаролар учун назарда тутилган имтиёзлар тўхтатилади;
  • Online mahalla платформаси маълумотлари асосида экин экилмагани аниқланган йил учун ер солиғи ставкаси уч карра миқдорида ҳисобланади.

Ижара ер майдонларида деҳқон хўжалиги томонидан экиш ишлари амалга оширилмаганда (форс-мажор ҳолатлари бундан мустасно) туман (шаҳар) штаблари томонидан ер майдонларини иккиламчи ижарага бериш чоралари кўрилади.

Бунда тижорат банклари, туман (шаҳар) камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлимлари томонидан камида 40 гектар ер участкасида "бир контур — бир маҳсулот" тамойили асосида юқори даромадли ва экспортбоп қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш бўйича намунавий лойиҳалар амалга оширилади.

Шунингдек, қолган контурлардаги ижарага олинган ер участкаларида маҳсулот етиштиришни ташкил этиш учун ишчи гуруҳларга етакчи тадбиркорларни жалб қилган ҳолда лойиҳалар амалга оширилишида кўмаклашилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:01

    Самарқандда 993 гр наркотикни 15 минг долларга сотган "савдогар" қўлга тушди

    59 ёшли эркак аввал ҳам жиноят содир этган бўлиб, ҳозирда наркосавдогарга нисбатан қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    'Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:58

    Бугундан Ўзбекистонда ҳаво совий бошлайди

    "Ўзгидромет" 22 ноябрь кунги об-ҳаво маълумотларини эълон қилди.

    'Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 21:09

    Келин уйини сотиб юборган куёв 9 йилга қамалди

    Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек туман суди Шаҳзод Рисматовга ҳукм ўқиди.

    'Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 19:31

    Тошкент ҳавоси нимадан ифлослангани бўйича изоҳ берилди

    “Ўзгидромет” ҳолат бўйича амалга оширилаётган мониторинг натижаларини эълон қилди.

    'Долларнинг расмий курси кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 21.11.2025 16:27

    Долларнинг расмий курси кўтарилди

    Марказий банк 24 ноябрь куни учун белгиланган янги валюта курсларини эълон қилинди.