АсосийЖамият

Бухорога ҳам қўшимча “Афросиёб” қатнови йўлга қўйилади

Наврўз ва Рамазон ҳайити муносабати билан 20, 25, 31 март ва 1 апрель кунлари қўшимча қатнов амалга оширилади.

'Бухорога ҳам қўшимча “Афросиёб” қатнови йўлга қўйилади'ning rasmi

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ хабарига кўра, Республикада "Наврўз" байрами ҳамда Рамазон Ҳайити муносабатлари билан байрам олди ва байрам кунлари йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида юқори тезликда ҳаракатланувчи 778/777-сонли “Тошкент — Бухоро — Тошкент” йўналишида қатновчи "Афросиёб" электропоезди жорий йилнинг 20, 25, 31-март ва 1 апрель кунлари қўшимча қатновини амалга оширади ва қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:

778-сонли “Тошкент — Бухоро” йўналиши

Тошкент 06:03 — Бухоро 10:14

777-сонли “Бухоро — Тошкент” йўналиш

Бухоро 17:55 — Тошкент 22:08. 

    Бошқа янгиликлар