АсосийЖамият

Миллий гвардияда катта лейтенант ва подполковник пора олган вақтида ушланди

Улар фуқароларни Миллий гвардия тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига катта миқдорда пул талаб қилган.

'Миллий гвардияда катта лейтенант ва подполковник пора олган вақтида ушланди'ning rasmi
Коррупцияга қарши курашиш доирасида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида қонунбузилиш ҳолатлари фош этилди.

Жумладан, Миллий гвардиянинг Тошкент шаҳар Қўриқлаш бошқармаси Олмазор тумани бўлими отряд командири катта лейтенат Т.А. 1980 й.т. фуқаронинг ишончига кириб, юқори лавозимда ишловчи ҳамкасблари орқали унинг танишини Миллий гвардия тизимига ишга киритиб қўйиш эвазига М.Улуғбек туманидаги “Экобозор” савдо мажмуаси автотураргоҳида 5500 АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.

Тошкент вилоятининг Ўртачирчиқ туманида ўтказилган тезкор тадбирда эса Миллий гвардиянинг Қўриқлаш бош бошқармасига қарашли соғломлаштириш оромгоҳи раҳбари подполковник А.Р. хизмат мавқеидан фойдаланган ҳолда, 1989 й.т. фуқарони ишончига кириб, ўзининг ваколатли танишлари ёрдамида уни Миллий гвардиянинг Тошкент вилоятидаги қўриқлаш бўлинмаларидан бирига ишга жойлаштириб қўйиш эвазига 1500 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Ҳозирда мазкур шахсларга нисбатан Жиноят Кодексининг 168-моддаси ва 28,211-моддаси билан жиноят ишлари қўзғатилиб, қамоқ эҳтиёт чораси қўлланилди. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Ўзбекистон Яқин Шарқдаги кескинлашувдан жиддий хавотирда'ning rasmi

    Жамият Бугун 17:17

    Ўзбекистон Яқин Шарқдаги кескинлашувдан жиддий хавотирда

    Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Яқин Шарқдаги можаронинг кескинлашувини диққат билан кузатаётганини билдирди.

    'Бекободда сувга ташлаб юборилган фуқаронинг жасади 80 кунда топилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:05

    Бекободда сувга ташлаб юборилган фуқаронинг жасади 80 кунда топилди

    Тошкент вилоятининг Бўка–Бекобод йўлида ИИБ ходими томонидан уриб юборилиб, Дўстлик каналига ташлангани айтилган 43 ёшли фуқаронинг жасади 80 кун ўтиб топилди.

    'Қашқадарёда ҳалок бўлган ЙПХ инспектори билан хайрлашув ўтказилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:58

    Қашқадарёда ҳалок бўлган ЙПХ инспектори билан хайрлашув ўтказилди

    Тошкент марказида хизмат вазифасини бажариш чоғида оғир тан жароҳати олиб вафот этган ЙПХ инспектори, кичик сержант Ҳосилбек Эшназаров Қашқадарё вилоятида сўнгги йўлга кузатилди.

    'Нега чустликлар келинга пичоқ беради? (Махсус фотоҳикоя)'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:20

    Нега чустликлар келинга пичоқ беради? (Махсус фотоҳикоя)

    Жасорат, қатъият, зодагонлик - Чуст пичоқлари тарихи, ясалиши ва бошқа пичоқлардан фарқлари нимада?

    'Роналду янги клубларга сармоя киритишни режалаштирмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:04

    Роналду янги клубларга сармоя киритишни режалаштирмоқда

    Португалиялик футбол юлдузи Криштиану Роналду Испаниянинг “Алмерия” клубидаги улуши билан чекланиб қолмоқчи эмас.

    'Эрондаги можаро сабаб 5 та авиарейс ортга қайтди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:06

    Эрондаги можаро сабаб 5 та авиарейс ортга қайтди

    Айни пайтда Эрон ва Исроил ўртасидаги кескинлик сабаб ҳаво ҳудудлари ёпилди.