АсосийМаданият

Тошкентда йўловчи автобуси техник носозлик сабаб дарахтга урилди

Оқибатда бир киши жароҳат олган.

'Тошкентда йўловчи автобуси техник носозлик сабаб дарахтга урилди'ning rasmi

Тошкент шаҳри Мирзо Улуғбек туманида 27 февраль куни автобус дарахтга бориб урилди. Пойтахт ҳокимлиги ахборот хизмати ҳолат юзасидан маълумот берди.

Қайд этилишича, ҳодисанинг келиб чиқишига автобуснинг юриш қисмидаги техник носозлик сабаб бўлган, натижада транспорт воситаси дарахтга урилиб кетган.

Воқеа жойига тезкор равишда қутқарув хизматлари ва тез тиббий ёрдам бригадалари етиб келган. Мавжуд маълумотларга кўра, бир киши жароҳат олган, унинг аҳволи аниқланмоқда.

Ҳозирги вақтда ваколатли органлар томонидан ҳодисанинг барча ҳолатларини ўрганиш бўйича текширув ўтказилмоқда. Ҳокимлик қўшимча маълумот берилишини билдирди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Машҳур кулол Шарофиддин Юсупов вафот этди'ning rasmi

    Маданият 24.04.2025 06:53

    Машҳур кулол Шарофиддин Юсупов вафот этди

    У Риштон кулолчилик мактабини тиклашга муносиб ҳисса қўшган

    'Тожмаҳал ва Регистонни нима боғлаб туради?'ning rasmi

    Маданият 19.04.2025 13:32

    Тожмаҳал ва Регистонни нима боғлаб туради?

    Бу икки муҳташам бино ўртасидаги ўхшашликлар тасодиф эмас, балки...

    'Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида “Human Capability Initiative 2025” халқаро форуми ўтказилмоқда'ning rasmi

    Маданият 14.04.2025 13:34

    Саудия Арабистонининг Ар-Риёд шаҳрида “Human Capability Initiative 2025” халқаро форуми ўтказилмоқда

    Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ва Ислом тараққиёт банки ўртасида 40 миллион долларлик грант шартномаси имзоланди.

    'Туркий халқлар маданияти ва мероси жамғармаси президенти Тошкентга келди'ning rasmi

    Маданият 09.04.2025 07:35

    Туркий халқлар маданияти ва мероси жамғармаси президенти Тошкентга келди

    Актоти Райимкулова Ўзбекистонда маданий меросни ўрганишга катта эътибор қаратилаётганини эътироф этди.

    'Буюк аждодларимизни ўз номи билан аташ лозим'ning rasmi

    Маданият 07.04.2025 20:12

    Буюк аждодларимизни ўз номи билан аташ лозим

    9 апрель – Амир Темур таваллуд топган кун

    'Самарқанд энди расман ЮНЕСКО Бош конференцияси ўтказиладиган жой сифатида белгиланди'ning rasmi

    Маданият 02.04.2025 20:14

    Самарқанд энди расман ЮНЕСКО Бош конференцияси ўтказиладиган жой сифатида белгиланди

    Сўнгги 40 йил давомида ушбу конференция Париждан бошқа ерда ўтказилмаган.