АсосийЖамият

Вазир жамғармасидан устама олишнинг янги тартиби тасдиқланди

Эндиликда вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама олиш учун номзодлар рўйхати аввалгидек ҳудудий кенгашлар тавсияси асосида шакллантирилмайди.

'Вазир жамғармасидан устама олишнинг янги тартиби тасдиқланди'ning rasmi

Вазирлар Маҳкамасининг “Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Вазир жамғармаси:

⁃ эндиликда вазир жамғармасидан ҳар ойлик устама олиш учун номзодлар рўйхати аввалгидек ҳудудий кенгашлар тавсияси асосида шакллантирилмайди. Синовларда барча фан ўқитувчилари иштирок этиши мумкин. Аввал МТТ тарбиячилари устама олишга даъвогарлик қила олмасди, энди улар ҳам синовларда иштирок этиб устама олиши мумкин.

Малака тоифа синовлари:

⁃ педагог кадрларга тариф ставкаларининг амалдаги миқдорларига нисбатан 70 фоиз миқдорида қўшимча ҳақ тўланишининг тартиби тасдиқланди. Унга кўра малака тоифа тест синовларида иштирок этиб (иккала босқичда), олий ва биринчи малака тоифасига эришган (ёки сақлаган) ҳамда 86 ва ундан юқори балл тўплаган педагогларга берилади.

Энди Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида сертификатга эга бўлган педагогларга навбатдаги мажбурий аттестациянинг биринчи босқичи (мутахассислик фани ва касб стандарти) бўйича малака синовидан озод қилинади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Кўксаройда Фаррух Зокировнинг 80 йиллиги нишонланди'ning rasmi

    Жамият 15.04.2026 16:53

    Кўксаройда Фаррух Зокировнинг 80 йиллиги нишонланди

    Тантанада санъаткор “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.

    'Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади'ning rasmi

    Жамият 15.04.2026 12:51

    Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади

    Форумни ўтказишдан кўзланган мақсад нима?

    'Аэропортда “спорт озуқаси” ниқобидаги наркотиклар фош этилди'ning rasmi

    Жамият 15.04.2026 12:48

    Аэропортда “спорт озуқаси” ниқобидаги наркотиклар фош этилди

    Тошкент халқаро аэропорти да синтетик гиёҳванд моддаларни биологик фаол қўшимча кўринишида олиб киришга уриниш тўхтатилди.

    'Сурхондарёда ЙТҲ ортидан талаба қиз ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият 15.04.2026 12:45

    Сурхондарёда ЙТҲ ортидан талаба қиз ҳалок бўлди

    Ҳайдовчига эса суд ҳукми ўқилди.

    'Ўзбекистонда доллар расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 15.04.2026 11:54

    Ўзбекистонда доллар расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.