АсосийЖамият

Ўзбекистонда ОТМ битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашувчи дастур ишга туширилади

Салоҳиятли иш берувчи ташкилотлар, йирик корхоналарнинг олий маълумотли мутахассисларга эҳтиёжини аниқлаш ва мутахассисларга қўйиладиган талабларни шакллантириш амалиёти йўлга қўйилади.

'Ўзбекистонда ОТМ битирувчиларини ишга жойлашишига кўмаклашувчи дастур ишга туширилади'ning rasmi

“Олий таълим ташкилотлари битирувчиларининг ишга жойлашишига кўмаклашиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ-61-сон, 14.02.2025 й.) қабул қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди. 

Қарорга кўра, олий таълим ташкилотларининг битирувчиларининг ишга жойлаштиришига кўмаклашишга қаратилган қуйидагиларни назарда тутувчи “Келажакка қадам” дастури амалга оширилади:

ўз бизнес ғояларини амалга ошириш истаги бўлган олий таълим ташкилотларининг битирувчи босқич талабалари учун бизнес ғояни тайёр лойиҳагача олиб бориш жараёнида тўлиқ ҳамроҳлик қилиш, шу жумладан қулай шартларда молиялаштириш;

олий таълим ташкилотларининг битирувчи ва қуйи босқич талабалари ўртасида соҳалар бўйича очиқ танловлар ўтказиш ва ғолибларни иш билан таъминлашга кўмаклашиш. 

Бунда:

салоҳиятли иш берувчи ташкилотлар, шу жумладан йирик корхоналарнинг олий маълумотли мутахассисларга эҳтиёжини аниқлаш ва мутахассисларга қўйиладиган талабларни шакллантириш амалиёти йўлга қўйилади;

танлов ғолибларини салоҳиятли иш берувчи ташкилотлар буюртмасига кўра индивидуал касбий таълим дастурлари асосида касбга дастлабки тайёрлаш тадбирлари молиялаштирилади;

индивидуал касбий таълим дастурларида ишлаб чиқариш объектларида амалиёт ўташ ва чет элдаги олий таълим ташкилотларида қисқа муддатли ўқув курсларида қатнашиш имконияти яратилади.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Кўксаройда Фаррух Зокировнинг 80 йиллиги нишонланди'ning rasmi

    Жамият 15.04.2026 16:53

    Кўксаройда Фаррух Зокировнинг 80 йиллиги нишонланди

    Тантанада санъаткор “Буюк хизматлари учун” ордени билан тақдирланди.

    'Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади'ning rasmi

    Жамият 15.04.2026 12:51

    Самарқандда халқаро форум ва ёшлар саммити ўтказилади

    Форумни ўтказишдан кўзланган мақсад нима?

    'Аэропортда “спорт озуқаси” ниқобидаги наркотиклар фош этилди'ning rasmi

    Жамият 15.04.2026 12:48

    Аэропортда “спорт озуқаси” ниқобидаги наркотиклар фош этилди

    Тошкент халқаро аэропорти да синтетик гиёҳванд моддаларни биологик фаол қўшимча кўринишида олиб киришга уриниш тўхтатилди.

    'Сурхондарёда ЙТҲ ортидан талаба қиз ҳалок бўлди'ning rasmi

    Жамият 15.04.2026 12:45

    Сурхондарёда ЙТҲ ортидан талаба қиз ҳалок бўлди

    Ҳайдовчига эса суд ҳукми ўқилди.

    'Ўзбекистонда доллар расмий курси яна кўтарилди'ning rasmi

    Жамият 15.04.2026 11:54

    Ўзбекистонда доллар расмий курси яна кўтарилди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 16 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.