АсосийЖамият

“Tаshkent city"даги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди

Ёнғин оқибатлари ҳақида хабар берди.

'“Tаshkent city"даги кўп қаватли уйда ёнғин содир бўлди'ning rasmi

Ижтиомий тармоқларда Шайхонтоҳур тумани “Tаshkent city” ҳудудидаги кўп қаватли уйда содир бўлган ёнғин акс этган видеолар тарқалди. 

Тошкент шаҳар ФВБга кўра, ёнғин соат 19:49 да “Тashkent city” ҳудудида жойлашган, 9 қаватли уйнинг том қисмида содир бўлган. 

Ёнғин-қутқарув техникалари манзилга соат 19:53 да етиб бориб, ёнғин соат 20:03 да қуршаб олиниб, соат 20:05 ўчирилган.

Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар аниқланмоқда.

    Бошқа янгиликлар