АсосийJamiyat

Фарғонада янги бозор фойдаланишга топширилди

Фарғона шаҳрида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари улгуржи бозори қурилиб, фойдаланишга топширилди. 

Бозор қурилишига 7 миллиард сўмдан зиёд маблағ сарфланди. Бу ерда савдо қилиш учун барча шароит яратилган, дея хабар беради ЎзА. 

Мажмуа деҳқон ва фермерлар, тадбиркорлар учун логистика маркази вазифасини ҳам ўтайди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сақлаш, шартномалар тузиш ва экспорт қилиш учун барча шароит яратилган. Омборхоналарда 2 минг 800 тонна маҳсулотни сақлаш имконияти мавжуд. Савдо расталарининг усти ёпиқ, сотувчи ва харидорлар учун барча қулайлик яратилган.

Бошқа янгиликлар