АсосийЖамият

Тошкент вилояти божхона постларида 1 йилда қарийб 70 млрд сўмлик товар-моддий бойликлар ушлаб қолинди

Вилоятда қўшни давлатлардан кириб келиш мумкин бўлган 16 та божхона пости бор.

'Тошкент вилояти божхона постларида 1 йилда қарийб 70 млрд сўмлик товар-моддий бойликлар ушлаб қолинди'ning rasmi

Тошкент вилоятида 16 та божхона пости мавжуд бўлиб, 2024 йил давомида жами
13,4 трлн. сўмлик божхона тўловлари ҳисобланиб, шундан тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш мақсадида божхона тўловларидан 6,4 трлн. сўм имтиёзлар берилди, қолган 7 трлн. сўм давлат бюджетига ўтказилишига эришилди. Бу ҳақда Тошкент вилояти божхона бошқармаси матбуот хизмати хабар қилди. 

Шунингдек, 2024 йил мобайнида 2 млрд АҚШ долларидан ортиқ бўлган товарлар хорижий мамлакатлар бозорларига йўналтирилди. Товарлар экспорт  қилинган асосий ҳамкор давлатлар Қозоғистон, Хитой, Россия,Туркия, Афғонистон, Белгия ҳамда Покистон давлатлари бўлган.

Экспорт қилинган асосий товарлар: Металлар ва улардан тайерланган буюмлар, мева ва сабзовот, транспорт ва унинг эҳтиёт қисимлари, калава ип, озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда тўқимачилик махсулотлари, ҳисобига тўғри келмоқда.

Божхона постларида 2024 йил давомида жами 143 023 та божхона юк декларациялари расмийлаштирилди.

Божхона юк декларацияларини Хавфни бошқариш ахборот тизими бўйича йўлаклар кесимида таҳлил қиладиган бўлсак, декларацияларнинг   29% “яшил йўлак”, 55%“сариқ йўлак”, 17%қизил йўлак” тартибида расмийлаштирилган.

Бундан ташқари, Бошқарма томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи  бошқа органлар билан ҳамкорликда гиёҳванд воситаларининг ноқонуний муомаласига қарши кураш йўналишида 78 та ҳолатда 75,8 кг гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

Товар-моддий бойликларнинг ноқонуний айланмасига қарши курашиш йўналишида эса 69 млрд 484 млн сўмга тенг товарлар ўшлаб қолинди.

Давлат Акциз маркаси билан маркаланмаган 63 та ҳолатда қиймати 1,9 млрд сўмлик жами 69 593 қути тамаки маҳсулотлари, 5,9 млрд сифати кафолатланмаган дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

 Аниқланган ҳуқуқбузарлик ҳолатларида бўйича 31,9 млрд.  сўм қўшимча божхона тўловлари ҳисобланди.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Қашқадарёда яширин цех очганлар қўлга тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 21:34

    Қашқадарёда яширин цех очганлар қўлга тушди

    Цехда қўлбола ароқ тайёрланган.

    'Тошкент вилоятида ҳаво сифати 40 баробар бузилгани айтилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 18:33

    Тошкент вилоятида ҳаво сифати 40 баробар бузилгани айтилди

    Экология вазирлиги бу хабарларни рад этиб, расмий муносабат билдирди.

    'Тошкентда автобусда вояга етмаган болага эркак тегажоғлик қилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:13

    'Президент "Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси" IV халқаро симпозиуми иштирокчиларига табрик йўллади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:30

    Президент "Алишер Навоий ва Шарқ Ренессанси" IV халқаро симпозиуми иштирокчиларига табрик йўллади

    "Биз Янги Ўзбекистонда Учинчи Ренессансни барпо этиш жараёнларида Алишер Навоий асарларини ўзимиз учун битмас-туганмас куч-ғайрат ва илҳом манбаи деб биламиз" - деди Шавкат Мирзиёев.

    'Суондарёлик тадбиркор Бахром Раупов "Дўстлик" ордени билан мукофотланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:57

    'Актёр Хусан Мусабоев 71 ёшида вафот этди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:15

    Актёр Хусан Мусабоев 71 ёшида вафот этди

    Актёр Ўзбекистон Киноарбоблари ижодий уюшмаси аъзоси, "Дўстлик" ордени соҳиби эди.