АсосийЖамият

Ромитан тумани ҳокими ўринбосари фирибгарликда айбланяпти

Айблов ҳужжати суд мажлислари порталида эълон қилинди.

'Ромитан тумани ҳокими ўринбосари фирибгарликда айбланяпти'ning rasmi

Ромитан тумани ҳокими ўринбосари фирибгарликда айбланяпти. Айблов ҳужжати суд мажлислари порталида эълон қилинди.

2024 йил мартидан бери Ромитан тумани ҳокимининг инновацион ривожланиш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлаб келган Азиз Бобоев жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. У акаси билан бирга фирибгарлик ҳамда ҳужжатларни қалбакилаштиришга оид ишда судланмоқда.

Жиноят ишлари бўйича Ромитан туман судида 2025 йилнинг 7 январ куни Бобоев Азиз Хожиқурбонович ҳамда Бобоев Лазиз Хожиқурбоновичга доир жиноят иши кўриб чиқилади. Судланувчиларга Жиноят кодексининг 168-моддаси (Фирибгарлик) 3-қисми “б, в” бандлари, 228-моддаси (Ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш), 2-қисми “а, б” бандлари ҳамда 3-қисми билан айб эълон қилинган. 3 нафар фуқаро жабрланувчи сифатида кўрсатилган.

Эслатиб ўтамиз, Бобоев Азиз Хожиқурбонович 1988 йилда Ромитан туманида туғилган. 2011-2022 йилларда “Микрокредитбанк”нинг Ромитан туман филиалида турли лавозимларда фаолият юритган. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    '186 млрд сўмлик иш: айбланувчи амалдорлар озод қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 13:29

    186 млрд сўмлик иш: айбланувчи амалдорлар озод қилинди

    Ички ишлар вазирлиги тизимидаги йирик молиявий қонунбузилиш билан боғлиқ ишда айбланган мансабдорлар зарарни қоплаганидан сўнг озодликка чиқарилди.

    'Баъзи университетларга 150 млрдгача пул ажратилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:13

    Баъзи университетларга 150 млрдгача пул ажратилади

    Шу кунгача кўпчилик университетлар фақат дарс ўтиш билан чекланиб қолган эди.

    'Афғонистондан олиб кирилган қарийб 9 кг “опий” мусодара қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:52

    Афғонистондан олиб кирилган қарийб 9 кг “опий” мусодара қилинди

    Қисқа муддатда ўтказилган тезкор тадбирлар давомида Сурхондарё ва Хоразм вилоятларида йирик миқдордаги гиёҳвандлик воситалари ноқонуний айланмасига чек қўйилди.

    'Украинага йирик ҳужум: Киев ва бошқа шаҳарларда қурбонлар бор'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:15

    Украинага йирик ҳужум: Киев ва бошқа шаҳарларда қурбонлар бор

    Россия кучлари Украинага навбатдаги кенг кўламли ракета ва дрон ҳужумларини амалга оширди.

    'Чорвоқда қурилиш чиқиндилари бўйича рейдлар бошланди'ning rasmi

    Жамият Бугун 05:55

    Чорвоқда қурилиш чиқиндилари бўйича рейдлар бошланди

    Ҳудудда назоратни кучайтириш мақсадида 10 та нуқтага онлайн видеокузатув ўрнатилди, яна 40 та локация қамраб олиниши режалаштирилган.

    'Ақтау яқинидаги авиаҳалокат: Москва ва Боку келишувга эришди'ning rasmi

    Жамият Бугун 04:45

    Ақтау яқинидаги авиаҳалокат: Москва ва Боку келишувга эришди

    Томонлар Россия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга тушганини тан олди ва жабрланганларга товон тўлашга келишди.