АсосийЖамият

Бухорода 16 ёшли қиз қутқариб қолинди

У каналга чўкиб кетган. Қизнинг ҳолати ҳақида хабар берилди.

'Бухорода 16 ёшли қиз қутқариб қолинди'ning rasmi

Жорий йилнинг 27 декабрь куни соат 17:10 ларда Бухоро вилоят ФВБга Ромитан тумани “Афросиёб” МФЙ Шифокорлар кўчасидан оқиб ўтувчи “Ҳайработ” каналида 1 нафар фуқаро чўкаётганлиги тўғрисида хабар тушган. Бу ҳақда ФВВ хабар берди. 

Хабарга кўра, манзилга туман ФВ бўлими қутқарувчилари етиб боргунга қадар ушбу ҳудудда хизмат олиб бораётган туман ФВБ кичик инспектори оддий аскар Б.Қобилов 16 ёшли фуқарони (аёл) сувдан  қутқариб олган. 

Аёл туман шошилинч тез-тиббий ёрдам бўлимига олиб борилган. Ҳозирги вақтда фуқаронинг аҳволи яхши ҳолда бўлиб, шифокорлар назоратида, дейилади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар