АсосийЖамият

Солиқ тўловчиларга 20 трлн сўмдан зиёд ҚҚС қайтарилди

Қоплаб берилган ҚҚС суммаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,3% ўсган.

'Солиқ тўловчиларга 20 трлн сўмдан зиёд ҚҚС қайтарилди'ning rasmi

Солиқ қўмитаси матбуот хизмати хабарига кўра, 2024 йилнинг январь-ноябрь ойларида жами 9 665 та ариза бўйича 4 847 та ташкилотга 20 257,1 млрд сўм ҚҚС қайтарилган.

Энг кўп қайтарилган ҚҚС соҳалар – ТОП-3:

Ишлаб чиқариш саноати - 13 349,5 млрд сўм;

Хизмат кўрсатиш - 2 917,9 млрд сўм;

Савдо - 1 143,9 млрд сўм.

Қоплаб берилган ҚҚС суммаси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,3% ўсган.

    Бошқа янгиликлар