АсосийJamiyat

Тошкентда дунёдаги энг машҳур “Диснейленд”дан қолишмайдиган Марказий Осиёдаги энг катта боғ қурилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти этиб сайланган Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри сайловчилари билан учрашувдаги нутқида Пойтахт аҳолиси томонидан шаҳарда маданият ва истироҳат боғлари етарли эмаслиги ҳақида кўплаб эътирозлар билдирилаётганлигини айтиб ўтганди. 

Бу борадаги ишларни яхшилаш мақсадида махсус дастур ишлаб чиқилди. Унга кўра, 2017 йилда Тошкент шаҳрида 8 та янги маданият ва истироҳат боғи барпо этилади. Уларни жойлаштириш  учун Мирзо Улуғбек, Миробод, Учтепа, Сирғали, Чилонзор, Шайхонтоҳур ва Яшнобод туманларида тегишли ер майдонлари ажратиб қўйилди.

Бундан ташқари, Бектемир туманида, Чирчиқ дарёси қирғоғида 70 гектар майдонда умумий қиймати 80 миллион доллар бўлган, дунёдаги энг машҳур “Диснейленд” паркларидан қолишмайдиган Марказий Осиёдаги энг катта замонавий аттракционлар боғи қурилади. Ҳозирги пайтда мазкур лойиҳани амалга ошириш юзасидан Европанинг етакчи парк операторлари билан музокаралар олиб борилмоқда.

Бошқа янгиликлар