АсосийЖамият

Ўзбекистон Қаҳрамони Шавкат Аюпов Фанлар академияси президенти этиб сайланди

Аюпов Олий Мажлис Сенати аъзоси ҳисобланади.

'Ўзбекистон Қаҳрамони Шавкат Аюпов Фанлар академияси президенти этиб сайланди'ning rasmi

Ўзбекистон Фанлар академиясида 16 декабрь куни академия президентини сайлашга бағишланган умумий мажлис бўлиб ўтди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Унда академик Шавкат Аюпов Фанлар академиясининг президенти этиб сайланди.

Шавкат Аюпов 1952 йилда туғилган. 1977 йилда физика-математика фанлари номзоди, 1983 йилда физика-математика фанлари доктори унвонини олган.

Аюпов Олий Мажлис Сенати аъзоси. 2021 йилда Ўзбекистон Қаҳрамони унвони билан тақдирланган.

    Бошқа янгиликлар