АсосийЖамият

Президент Администрацияси вакиллари Хоразмда бўлди

Маҳаллада “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари ҳам ўтказилди.

'Президент Администрацияси вакиллари Хоразмда бўлди'ning rasmi

Давлатимиз раҳбари топшириғига асосан Президент Администрацияси ҳамда Халқ қабулхонаси бошчилигидаги Республика ишчи гуруҳи вакиллари энг чекка, ижтимоий-иқтисодий ҳолати оғир ҳудудларда камбағаллик ва ишсизликни қисқартириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда жойларда қиш мавсумига тайёргарлик кўриш бўйича фаолиятини давом эттирмоқда.

Хусусан, Президенти маслаҳатчиси ўринбосариХалқ қабулхонаси раҳбари Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги ишчи гуруҳ вакилларининг навбатдаги манзили Хоразм вилояти Хива тумани бўлди.

Президент администрацияси бошчилигида Виртуал ва Халқ қабулхоналарига келиб тушган мурожаатлар ҳамда ўрганишлар натижаси асосида бир қатор эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиниб, керакли ёрдамлар кўрсатилди.

Мисол учун, “Истиқлол” маҳалласида “Аёллар дафтари”да рўйхатда турувчи, боқувчисини йўқотган мурожжатчи Дилноза Худаёрова хонадонига борилиб, унга ўзини-ўзи иш билан банд қилиши ҳамда оиласига қўшимча даромад келтириши мақсадида тикув машинаси ва керакли анжомлар топширилди.

Бундан ташқари, маҳалладаги нуронийларбилан илиқ суҳбат қурилиб, аҳолини қийнаётган муаммолари тингланди ва уларнинг ечими бўйича мутасаддилар билан ҳамкорликда амалий ишлар режалари белгилаб олинди.

Шу ернинг ўзида маҳалла еттилиги аъзолари билан кенг муҳокамалар ўтказилиб, жойлардаишсизлик ва камбағалликни қисқартиришдаПрезидентимиз белгилаб берган йўналишлар бўйича ишларни қатъий ташкиллаштириш юзасидан кўрсатмалар берилди, масъуллар белгиланди.

Улуғбек Муҳаммадиев бошчилигидаги гуруҳ “Истиқлол” маҳалласида қиш мавсумига тайёргарлик кўриш ва ободонлаштириш ишлари билан ҳам яқиндан танишди. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш учун амалий кўмак кўрсатилди. Маҳаллада “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида кўчат экиш ишлари ҳам ўтказилди.

Шунингдек, кекса ёшдаги нуронийлар дуоси билан хайрли ва савобли ишларни давом қилдирган ҳолда, ҳомийлар томонидан қурбонлик қилиниб, маҳаллада кам таъминланган, боқувчисини йўқотган оилаларга тарқатилди.

Республика ишчи гуруҳи фаолияти давом этади.

 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Тошкентда электромобиль ёниб кетди'ning rasmi

    Жамият Бугун 08:02

    Тошкентда электромобиль ёниб кетди

    Мудҳиш ҳодиса ортидан бир киши жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.

    'Тошкентдаги омборхонада йирик ёнғин содир бўлди'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:46

    Тошкентдаги омборхонада йирик ёнғин содир бўлди

    Ёнғин 3 соат давом эргани айтилмоқда.

    'Сурхондарёда йирик босимли насос ёрилиб кетди'ning rasmi

    Жамият 01.07.2025 19:15

    Сурхондарёда йирик босимли насос ёрилиб кетди

    Оқибатда юқори босимли сув отилиши кузатилган.

    'Ички авиарейслар учун электрон ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтиш мумкин бўлди'ning rasmi

    Жамият 01.07.2025 18:20

    Ички авиарейслар учун электрон ҳужжатлар билан рўйхатдан ўтиш мумкин бўлди

    Эндиликда бир қатор ҳужжатларнинг қоғоз шакли талаб этилмайди.

    'Бухородаги боғчада тарбиячи болаларни калтаклади'ning rasmi

    Жамият 01.07.2025 18:05

    Бухородаги боғчада тарбиячи болаларни калтаклади

    Тарбиячи билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинган.

    'Фарғонада портлаган заправка иши юзасидан ҳукм эълон қилинди'ning rasmi

    Жамият 01.07.2025 17:10

    Фарғонада портлаган заправка иши юзасидан ҳукм эълон қилинди

    Корхона раҳбари 5 йил муддатга озодликдан маҳрум этилган.