АсосийЖамият

Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланиш бўйича суд бошланди

Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

'Тошкент вилояти боғчаларидаги оммавий заҳарланиш бўйича суд бошланди'ning rasmi

2025 йил сентябрь ойида Тошкент вилоятидаги бир қатор мактабгача таълим муассасаларида болаларнинг оммавий заҳарланиши билан боғлиқ жиноят иши судда кўриб чиқилмоқда. Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.

Маълум қилинишича, 13 март куни Жиноят ишлари бўйича Бўка туман судида Бекобод, Бўка, Оққўрғон, Пискент ва Қуйи Чирчиқ туманларида содир бўлган ҳолатлар юзасидан очиқ суд жараёни бошланган. Иш доирасида 11 нафар шахс Жиноят кодексининг 186-моддаси 4-қисми “б” банди (хавфсизлик талабларига жавоб бермайдиган товарларни ишлаб чиқариш ва ўтказиш) ҳамда 257-1-моддаси 1-қисми (санитария қоидаларини бузиш) билан айбланмоқда. Судланувчиларнинг 10 нафарига “қамоққа олиш”, яна 1 нафарига “уй қамоғи” эҳтиёт чораси қўлланган.

Эслатиб ўтамиз, 2025 йил 25 сентябрь куни Пискент, Бўка, Оққўрғон ва Қуйи Чирчиқ туманларидаги боғчаларда тарбияланаётган болалар овқатдан кейин заҳарлангани маълум бўлган эди. Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси маълумотига кўра, жами 1922 нафар бола тиббий кўрикдан ўтказилган. Уларнинг 959 нафарида клиник белгилари кузатилмагани учун уйига жавоб берилган, 269 бола даволаниб чиқарилган, кейинчалик яна 694 бола шифокорлар назоратида даволанган.

Дастлабки маълумотларга кўра, болаларнинг аҳволига боғчаларга етказиб берилган 3,2 фоизли кефир маҳсулоти сабаб бўлган бўлиши мумкин. Мазкур маҳсулот Оққўрғон туманидаги цехлардан бирида ишлаб чиқарилгани аниқланган. Суд жараёни давом этмоқда.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Мурожаатлар билан ишлаш тизими янги босқичга чиқарилади'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:47

    Мурожаатлар билан ишлаш тизими янги босқичга чиқарилади

    Президент Шавкат Мирзиёев раислигида аҳоли мурожаатлари билан ишлаш тизимини такомиллаштириш масалаларига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

    'Ангренда 14 ёшли қизни зўрлаган 4 киши озодликдан маҳрум қилинди'ning rasmi

    Жамият Бугун 14:20

    Ангренда 14 ёшли қизни зўрлаган 4 киши озодликдан маҳрум қилинди

    Бу ҳақда Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов хабар берди.

    'Ўзбекистонда 37 нафар ҳоким ёрдамчиси қамалди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:02

    Ўзбекистонда 37 нафар ҳоким ёрдамчиси қамалди

    2025 йилда республика бўйича ҳоким ёрдамчиларига нисбатан коррупцияга оид қатор жиноят ишлари кўрилди.

    'Уй-жой билан таъминлаш бўйича Қарши аҳолисидан 124 та мурожаат келиб тушган'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:10

    Уй-жой билан таъминлаш бўйича Қарши аҳолисидан 124 та мурожаат келиб тушган

    Қарши шаҳрида бу йил 3 минг 700 та хонадонли кўп қаватли уйлар қурилиши режа қилинган.

    '33 мингга яқин фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 09:06

    33 мингга яқин фуқаро Ўзбекистонга қайтарилди

    Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди.

    'Метан заправкалар иши эртадан қайта тикланади'ning rasmi

    Жамият Бугун 07:25

    Метан заправкалар иши эртадан қайта тикланади

    Бироқ шохобчалар иш вақти бўйича қўшимча маълумот берилади.