АсосийJamiyat

Навоийлик фуқаро қаллоб фолбинларнинг қурбонига айланди

Икки номаълум аёл Навоий шаҳар Тинчлик кўчасида яшовчи аёлнинг уйига келиб, "қизингизнинг бахтини очиб берамиз" деб, алдов йўли билан унинг ишончига кириб, икки турдаги сариқ металлдан ясалган заргарлик буюмларини олиб кетишган. Жабрланувчи алданганини билгач, ички ишлар органига мурожаат қилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда.  

Воқеа жойига этиб келган ички ишлар органи ходимлари жиноят жойини кўздан кечириб, жабрланувчи ва унинг қўшнилари билан суриштирув ишлари олиб борилгач фирибгарларнинг ташқи кўринишлари ҳақида маълумотлар тўпланиб, бир қатор тезкор-қидирув тадбирларини амалга оширдилар. Натижада гумонланувчилар иссиқ изида қўлга олинди ва содир этган жинояти тўлиқ фош этилди. Улар Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшовчи фуқаролар 1959 йилда туғилган ва 1981 йилда туғилган аёллар экан.

Ушбу фирибгарлик ҳолати бўйича жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар