АсосийЖамият

Тошкентда Spark ва Epica ЙТҲга учради

Ҳодиса оқибатида икки машинада ҳам ёнғин чиққан.

'Тошкентда Spark ва Epica ЙТҲга учради'ning rasmi

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда икки машина ёниб кетгани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан ФВБ маълумот берди.

Қайд этилишича, 24 ноябрь куни соат 23:58 да Тошкент шаҳар Мирзо Улуғбек тумани Шўртепа 2-тор кўчасида автомобиль ёнаётганлиги тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган.

Шунга кўра, ёнғин-қутқарув теҳникалари айтилган манзилга соат 00:03 да етиб бориб, ёнғин соат 00:07 да ўчирилди.

"Ёнғин оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда", дейилади хабарда.

    Бошқа янгиликлар