АсосийSUG'DIYONA

Гўзаллик қироличалари ёндафтаридан

  1. Агар танлаган тонал асосингиз тери рангидан тўқроқ бўлса, унга бироз юмшатувчи крем қўшиб очроқ тус беришингиз мумкин.
  2. Кўз остидаги қопчаларни пардоз ёрдамида бекитаман десангиз, консиллерни учбурчак қилиб суртинг.
  3. Киприкларни қайиргач, натижа узоқроқ сақланиб қолишини истасангиз, мосламани фен ёрдамида бироз қиздириб олинг.
  4. Кўзлардаги чарчоқни яшириш учун пастки қовоққа оқ рангдаги қалам суртинг.
  5. Сочларингиз кўпроқ кўринишини истасангиз, фарқ орасига жилосиз сочингиз рангига мос тень суртинг.
  6. Юмшатувчи кремингиз тезроқ сингишини истасангиз, суртишдан аввал юзни енгил шапатилаб қўйинг.  
  7. Ялтироқ лакингизни жилосизлантиришни истасангиз, унга бироз маккажўхори унидан қўшинг ва яхшилаб аралаштиринг.
  8. Лабга жило берувчи бўёғингизга 1-2 томчи ялпиз мойидан қўшсангиз, лаб ҳажмини каттароқ кўрсатади.

 

Бошқа янгиликлар