Ватанпарварлик, юртни севиш асло баландпарвоз сўзлар эмас, ўзликни англаш, бир юрт, бир қон остида бир мамлакат ерларини ўзиникидек қабул қилиш ва амалда кўрсатиладиган хиссиётлардир.






Мамлакатимиз байроғининг 33 йиллиги муносабати билан Амир Темур хиёбони бўйлаб "От паради" ўтказилди. Darakchi.uz жойдан махсус фоторепортаж тайёрлади.





33 йилдирки, байроқнинг оқ ранглари қалбимизга, яшиллиги меҳримиз ва муваффақиятларимизга, мовийлиги тинч-тотувлигимизга, қизиллиги эса жўшқинлик ва шиддатимизга қиёсланиб том маънода ифодалаб келинмоқда.




Байроғимиз яна минг йиллар давомида бошимиз узра ҳилпираб мустақиллигимизни, эркинлик ва озодлигимизни англатиб турсин!
Байроғимиз қабул қилинган кун муборак бўлсин!
Фазилат Мирзаахмадова тайёрлади ва суратга олди






