Марказий сайлов комиссиясида Ўзбекистон Республикаси Президенти сайлови боришига бағишланган брифинг бўлиб ўтди.
Ҳозирги пайтда Президент сайлови мамлакатимиз ва хорижий давлатлар ваколатхоналарида тузилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёни давом этмоқда.
Жумладан, Ўзбекистон Республикасининг Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Эрон, Қувайт, Саудия Арабистони, Миср, Покистон, Европа ва бошқа давлардаги ваколатхоналарида ташкил этилган сайлов участкаларида ҳам овоз бериш жараёни давом этмоқда.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги ваколатхоналари ҳузурида ташкил этилган сайлов участкалари ҳам очилди. Мамлакатимизнинг Япония, Корея Республикаси, Хитой, Малайзия ва Сингапур ваколатхоналари ҳузурида тузилган сайлов участкаларида овоз бериш жараёни якунига етди.
Ҳозирга қадар 15,7 миллиондан ортиқ фуқаролар овоз беришда қатнашди. Бу рўйхатга киритилган сайловчиларнинг 77 фоизи демакдир.





