АсосийSport

Чичарито фаолиятини Испанияда давом эттириши мумкин

Германиянинг “Байер” жамоаси ҳужумчиси Хавьер Эрнандес ўз фаолиятини Испания чемпионатида давом эттириши мумкин. Бу ҳақда AS нашри хабар бермоқда.

Маълумотларга кўра, мексикалик футболчига “Валенсия” жамоаси қизиқиш билдирган. Томонлар қачон музокара ўтказиши ҳақида аниқ маълумот берилмаган.

Эътиборли томони шундаки, Хавьер Эрнандес 2014/15 йилги мавсумда Ла Лигада тўп сурган. Ўшанда 28 ёшли футболчи ижара асосида “Реал” шарафини ҳимоя қилган.

Бошқа янгиликлар