Ўзбекистонда сайлов жараёни давом этмоқда. Кейинги ташриф буюрган жойимиз Яккасарой туманидаги 688-сайлов участкаси бўлди.
Сайлов участкаси раиси Зебо Зиёмуҳаммедова:
“Сайловни ўз вақтида Давлат мадҳияси билан бошладик. Ажабланарли томони шундаки, ҳали сайлов участка очилиш вақти бўлмасидан халқимиз кела бошлаганди. Кўриб турибсиз, участкамиз гавжум. Ўйлаб қарасангиз, ҳеч қайси Давлатда биздаги тинчлик йўқ, мана шу тинчликни сақлаб қолиш масъулиятини ҳар бир Ўзбекистон фуқароси ўзида ҳис қилади. Келиб ўзи учун овоз беришни ўзига фаҳр деб билади. Бу йилги сайловларимиз аввалгиларидан ўзгача фарқ қиляпти, халқимиз меҳр билан ҳар бири ўзи учун овоз бергани келяпти.”









