“Миллий тикланиш” демократик партиясидан Ўзбекистон Президентлигига номзод Сарвар Отамуродов Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 584-сайлов участкасида овоз берди, деб ёзади “Газета.uz”.
Сарвар Отамуродов сайлов участкасига соат 10:00 да ташриф буюрган.
Юнусобод туманидаги 5-мактабга Президентликка номзод келгунига қадар 411 киши овоз берган. Бу эса рўйхатга олинганларнинг умумий сонидан 15 фоизи деганидир.
Овоз бериш жараёнини маҳаллий ҳамда россиялик ва хитойлик кузатувчилар кузатиб туришди.








