Хитойлик кузатувчилар миссияси раҳбари, Хитойнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Гао ЮйШэн Президент сайловини ёритишда ОАВнинг ўрни ҳақида гапирди.
Гао ЮйШэн, Хитойлик кузатувчилар миссияси раҳбари, Хитойнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси:
—Янги пресс-марказ мен учун жуда йирик ва аҳамиятли. Бу марказда ҳамма жуда банд. Марказий Сайлов комиссияси журналистлар учун жуда қулай меҳнат шароитлари яратмоқда, деб ўйлайман. Аввал, мен ҳам Ўзбекистондаги мониторингларда иштирок этганман, бироқ унда ҳали бундай пресс-марказ бўлмаган. Фикримча, оммавий ахборот воситалари Президент сайловларида муҳим роль ўйнайди. ОАВнинг иштирокисиз омадли Президент сайловлари ҳақида гап бўлиши мумкин эмас. ОАВ орқали Президентликка номзодларнинг барчаси учун тенг шарт-шароитлар яратилган. ОАВ ҳам сайловлар силлиқ, ҳаққоний ва ошкоралик руҳида ўтишида муҳим аҳамиятга эга. Ўзбекистондаги сайловларни бошқа давлатлардаги сайловлар билан таққослагудек бўлсак, мен ўз вақтида бошқа кўплаб давлатларда ҳам сайлов мониторингларида иштирок этганман. Бироқ, бу сафар Ўзбекистондаги сайловлар ўзгача тайёргарлик ва ОАВнинг фаол иштироки билан ўтмоқда. Ўйлашимча, Ўзбекистон Республикаси бу борада сайловни ташкил қилиш ва ўтказиш жиҳатидан катта тажрибага эга бўлди ва у тегишли ҳуқуқий тажрибага эга. Ўзбекистонда кенг жамоатчиликнинг ҳуқуқий савияси юқори ва фуқаролик институти ривожланган.





