1 декабрь, пайшанба куни Тошкент шаҳрида содир бўлган мудҳиш йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида Lacetti ҳайдовчиси яъни 22 ёшли ТАТУ талабаси вафот этган эди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, мазкур йўл-транспорт ҳодисаси йўлнинг қатнов қисмига тўсатидан чиқиб қолган пиёданинг айби билан юз берган. 22 ёшли ҳайдовчи пиёдани уриб юбормаслик учун, рулни ўнг томонга бурган ва йўл четидаги дарахтга бориб урилган.
Ҳайдовчи ҳодиса жойида ҳалок бўлган, унинг йўловчиси эса оғир аҳволда шифохонага ётқизилгани ҳақида хабaр берган эдик.
Facebook`даги “Водители Ташкента” гуруҳида хабар берилишича, Lacetti йўловчиси ҳам шифохонада вафот этган. Кеча пиёданинг ҳаётини ўз умри эвазига сақлаб қолган икки йигитнинг дафн маросими ўтказилган.
Интернет фойдаланувчилари йўл-транспорт ҳодисалари нафақат ҳайдовчининг тезликни ошириши, балки масъулиятсиз пиёдаларнинг йўл-ҳаракати қоидаларига риоя қилмаслиги оқибатида келиб чиқаётганини таъкидламоқда.





