АсосийДунё

Туркияда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди

Бугунги кунга қадар Москва, Душанбе, Остона, Токио, Минск, Шанхай, Сеул ва Боку шаҳарларида Алишер Навоий ҳайкаллари ўрнатилган.

'Туркияда Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди'ning rasmi

Туркиянинг Анқара шаҳрида Алишер Навоий ҳайкали ўрнатилди. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонаси хабар берди.

Қайд этилишича, ҳайкалнинг очилиш маросими “Бир бўлсак — ягона халқмиз, бирлашсак — Ватанмиз!” шиори остида бўлиб ўтаётган Ўзбекистон Мустақиллигининг 33 йиллиги тадбирлари доирасида ташкил этилди.

"Дунё" ахборот агентлигининг маълум қилишича, элчихона ҳамда Кечиўрен тумани ташаббуси билан ўтказилган тадбирда, Туркия Ташқи ишлари вазирлиги, TURKSOY ташкилоти, Анқара шаҳри ва туманлари ҳокимликлари вакиллари, олий таълим муассасалари ректорлари, навоийшунос ва тилшунос олимлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.

Тадбирда нутқ сўзлаган элчи Алишер Аъзамхўжаев Алишер Навоий ҳайкалининг ўрнатилишида ҳисса қўшганлар, жумладан, Кечиўрен тумани ҳокимлиги ҳамда Башкент университети Алишер Навоий тадқиқот маркази раҳбари Абдураҳмон Гўзалга алоҳида миннатдорлик билдирди.

"Бугунги кунга қадар Москва, Душанбе, Остона, Токио, Минск, Шанхай, Сеул ва Боку шаҳарларида Алишер Навоий ҳайкаллари ўрнатилган. Бинобарин, Анқарада буюк аждодимизнинг улуғвор ҳайкалининг очилиши нафақат бизлар учун, балки Туркиядаги барча биродарларимиз, ҳаттоки бутун туркий дунёдаги қардошларимиз учун катта шараф эканига чин дилдан ишонаман",– деди элчи.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Нукусда Республика спорт гимнастикаси мактаби иш бошлади'ning rasmi

    Дунё Бугун 22:09

    Нукусда Республика спорт гимнастикаси мактаби иш бошлади

    Янги мактаб ёш гимнастикачиларни қўллаб-қувватлаш ва профессионал спорт имкониятларини кенгайтиради.

    'Чипсларга акциз солиғи таклиф қилинди'ning rasmi

    Дунё Бугун 21:16

    Чипсларга акциз солиғи таклиф қилинди

    2026 йилдан бошлаб 1 кг чипс учун 15 минг сўмлик акциз жорий этилиши мумкин.

    'Блогерларнинг қиёфаси қимор ўйинларини реклама қилиш учун сохталаштирилгани аниқланди'ning rasmi

    Дунё Бугун 17:00

    Блогерларнинг қиёфаси қимор ўйинларини реклама қилиш учун сохталаштирилгани аниқланди

    AI ёрдамида машҳур шахсларнинг овоз ва тасвирлари қалбакилаштирилган ҳолда ноқонуний қимор ўйинлари рекламасида қўллангани маълум бўлди.

    'Теҳронда ҳавонинг кескин ифлосланиши сабаб мактаблар ёпилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 15:08

    Теҳронда ҳавонинг кескин ифлосланиши сабаб мактаблар ёпилди

    Пойтахтдаги оғир экологик вазият туфайли таълим муассасалари вақтинча масофавий ўқишга ўтказилди.

    'Украинадаги уруш 2025 йил охирига қадар якунланиши мумкин'ning rasmi

    Дунё Бугун 13:47

    Украинадаги уруш 2025 йил охирига қадар якунланиши мумкин

    НАТО бош котиби Марк Рютте Украинадаги уруш йил охиригача тугаши эҳтимоли борлигини айтди.

    'БААда қўлга олинган Интерпол қидирувидаги 3 нафар ўзбекистонлик ватанга топширилди'ning rasmi

    Дунё Бугун 11:20

    БААда қўлга олинган Интерпол қидирувидаги 3 нафар ўзбекистонлик ватанга топширилди

    Оғир жиноятлар содир этишда гумонланиб, халқаро қидирувда бўлган уч нафар фуқаро БААдан Ўзбекистонга олиб келинди.