АсосийЖамият

Тошкентдаги боғчада 3 ёшли бола калтакланди

Тарбиячига нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилди.

'Тошкентдаги боғчада 3 ёшли бола калтакланди'ning rasmi

Тошкент шаҳридаги хусусий мактабгача таълим муассасаси ходими 3 ёшли боғча тарбияланувчисини ҳақоратлаб, калтаклади. Бу ҳақда Болалар омбудсмани хабар берди.

Қайд этилишича, Болалар омбудсманига Тошкент шаҳрида яшовчи И.Н. ва Б.Н. (ота-она) томонидан мурожаат келиб тушган. Ўз мурожаатида ота-она 2021 йилда туғилган фарзанди хусусий мактабгача таълим муассасасида тарбияланишини, жорий йилнинг 29 июнь куни навбатчи тарбиячи Ш.К. (аёл) фарзандини уриб, ҳақоратлаганини билдирган.

И.А. нинг айтишича, ҳолат юзасидан муассаса мудирасига мурожаат қилиб, видеотасвир нусхасини олмоқчи бўлганида мудира томонидан рухсат берилмаган ва тарбиячига нисбатан ҳеч қандай чора кўрилмаган.

Болалар омбудсманининг Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига сўрови асосида мазкур ҳолат вазирлик мутасаддилари томонидан ўрганилган.

Ўрганиш натижасида боғча тарбиячиси Ш.К.га нисбатан ҳайфсан интизомий жазо чораси қўлланилди. Шунингдек, муассасанинг кейинги фаолияти давомида болаларга тазйиқ ҳолатларига йўл қўймаслик устидан вазирлик тизимли назорат қилиши билдирилди. 

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар

    'Экология бўйича махсус комиссиянинг ваколатлари кенгайтирилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 16:46

    Экология бўйича махсус комиссиянинг ваколатлари кенгайтирилди

    Сўнгги пайтларда ҳаво тозалиги, чанг-тўзонлар ва экологик муаммолар барчамизнинг энг асосий муҳокама мавзуимизга айланди.

    'Magic Safari боғида қизларга шилқимлик қилган шахсга ҳукм ўқилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 15:49

    Magic Safari боғида қизларга шилқимлик қилган шахсга ҳукм ўқилди

    Янгиҳаёт туманидаги боғда вояга етмаган қизларга нисбатан номуносиб ҳаракат қилган эркак 5 суткага қамалди ва жаримага тортилди.

    'Тошкентда сунъий ёмғир ёғдириш режалаштирилмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:41

    Тошкентда сунъий ёмғир ёғдириш режалаштирилмоқда

    Тошкент шаҳрида ҳаво сифатини яхшилаш мақсадида сунъий ёмғир ёғдириш технологиясини жорий этиш режалаштирилмоқда.

    'Андижонда 3 та яширин дорихона лабораторияси фош этилди'ning rasmi

    Жамият Бугун 12:13

    Андижонда 3 та яширин дорихона лабораторияси фош этилди

    Андижон вилоятида аҳоли саломатлигига жиддий хавф туғдирувчи қалбаки дори воситаларини тайёрлаш билан шуғулланган 3 та яширин лаборатория аниқланди.

    'Доллар курси тушди'ning rasmi

    Жамият Бугун 11:38

    Доллар курси тушди

    Марказий банк хорижий валюталарнинг ўзбек сўмига нисбатан 1 апрелда амалда бўладиган қийматини эълон қилди.

    'Meta Instagram учун Instagram Plus премиум-обунасини синовдан ўтказмоқда'ning rasmi

    Жамият Бугун 10:07

    Meta Instagram учун Instagram Plus премиум-обунасини синовдан ўтказмоқда

    TechCrunch маълумотига кўра, янги обуна фойдаланувчиларга бир қатор эксклюзив функцияларни тақдим этади.