АсосийДунё

Франциялик машҳур актёр Ален Делон вафот этди

Маълум бўлишича, актёрга саратон ва Альцгеймер касаллиги ташхиси қўйилган.

'Франциялик машҳур актёр Ален Делон вафот этди'ning rasmi

Франциялик актёр Ален Делон 88 ёшида вафот этди. Бу ҳақда AFP агентлиги хабар берди.

Хабарларга кўра, бундан роппа-роса бир ой олдин француз кино юлдузининг қизи Анушка Делон ўзининг оғир касал бўлган отасининг суратларини кўрсатган. Маълум бўлишича, актёрга саратон ва Альцгеймер касаллиги ташхиси қўйилган. 

Анушкадан ташқари, Ален Делоннинг икки ўғли бор - Энтони ва Ален-Фабиен.

    Бошқа янгиликлар