АсосийСиёсат

Ўзбекистоннинг космик фазони тадқиқ қилиш имкониятлари кенгайди

Мамлакатимиз халқаро Шартномага қўшилди.

'Ўзбекистоннинг космик фазони тадқиқ қилиш имкониятлари кенгайди'ning rasmi

15 август куни бўлиб ўтган Сенатнинг 55-ялпи мажлисида "Ўзбекистон Республикасининг давлатларнинг космик фазони тадқиқ қилиш ва фойдаланиш, шу жумладан Ой ва бошқа осмон жисмлари (Лондон, Москва ва Вашингтон, 1967 йил 27 январь) фаолият принциплари тўғрисидаги Шартномага қўшилиши тўғрисида"ги Қонун кўриб чиқилди.

Дунёнинг барча етакчи ва кўплаб ривожланаётган давлатлари томонидан космик фазони ўрганиш ва ундан фойдаланиш бўйича илмий тадқиқотлар олиб борилиб, космик салоҳиятдан иқтисодий, мудофаа, техник, илмий, ижтимоий, маданий ва халқаро манфаатларни амалга ошириш учун фойдаланиб келинмоқда.

Шартноманинг ратификация қилиниши Ўзбекистоннинг космик фазони тадқиқ қилиш ва ундан фойдаланиш, космоснинг барча ҳудудлари ва осмон жисмларига эркин кириш, шунингдек, халқаро космик лойиҳаларда, ресурслар ва билимлар алмашинувида қатнашиш имкониятларини очиб беради.

Шартнома 1967 йил 10 октябрда кучга кирган ва 2024 йил ҳолатига кўра, унга 114 та мамлакат қўшилган.

Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

    Бошқа янгиликлар