АсосийСиёсат

Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!

Ушбу ҳудудлардаги вазият туфайли ватандошларимизга зарур эҳтиёт чораларини кўриш, жамоат жойларига бормаслик тавсия этилади.

'Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларида бўлиб турган Ўзбекистон фуқаролари диққатига!'ning rasmi

Россиянинг Курск, Брянск ва Белгород вилоятларидаги вазият муносабати билан Ўзбекистон фуқароларига зарур эҳтиёт чораларини кўриш, ўта зарурат бўлмаса, кўчага чиқмаслик, шунингдек, жамоат жойларига боришни чеклаш тавсия этилади. Ушбу тавсияни Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонаси бермоқда.

Шунингдек, элчихона имкон қадар ушбу ҳудудларда таҳсил олаётган талабаларга вақтинча масофавий таълим форматига (онлайн) ўтишни ҳам тавсия қилди. 

    Бошқа янгиликлар