Тошкент вилояти Бўка туманида 7 ёшли жиянини уриб ўлдирган амма 5 ярим йилга қамалди. Бу ҳақда Олий суд матбуот хизмати хабар бермоқда.
Маълум бўлишича, эр ва хотин икки нафар фарзандини эркакнинг синглисига қараб туриш учун ташлаб, чет давлатда ишлагани кетган. 2024 йилнинг март ойида болаларнинг аммаси 2017 йилда туғилган жиянини ухлаб ётган жойидан уйғотиб, дарс қилишга мажбурлайди. Қизнинг дарсини секин бажарганидан жаҳли чиққан аёл уни шавфатсизларча уриб, жазолаган. Кўрсатилган тиббий ёрдамларга қарамасдан, қизалоқ вафот этган.
Судда аёл қилган ишидан пушаймонлигини билдириб, кечирим сўраган. Судланувчининг акаси, яъни марҳуманинг отаси синглисининг болалари қийналмаслигини хоҳлаб, уни кечирганини билдирган.
Суд ҳукмига кўра, аёлга 5 ярим йил қамоқ жазоси тайинланди.






