АсосийДунё

Россияда YouTube блокланиши мумкин

“Роскомнадзор” бу ҳақда огоҳлантирди.

'Россияда YouTube блокланиши мумкин'ning rasmi

Россия Президент маъмуриятига яқин манбага кўра, июль-август ойларида YouTube'нинг ишлаши айрим ҳудудларда ёмонлашади.  Бу ҳақда Замон.уз хабар берди. 

Баъзи ҳолларда сайтнинг ишлаши секинлашади, бошқа ҳолатларда эса умуман ишламаслиги мумкин. Сентябрда YouTube'ни блоклаш бошланади”, - дейилади хабарда.

12 июль куни “Роскомнадзор” Google компанияси қурилмаларидаги техник муаммолар туфайли Россияда YouTube'нинг фаолиятида муаммолар бўлиши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди. Бироқ “Медуза” нашри телекоммуникация бозоридаги манбага таяниб, Россия Федерациясида YouTube'нинг ишлашини атайлаб секинлаштириш бошлангани ҳақида хабар берди.

Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков, ўз навбатида, журналистлар билан суҳбат чоғида Россия ҳукумати YouTube'га киришни чеклашни режалаштирмаётганини ва сервис фаолиятида юзага келган қийинчиликларни ускуналардаги техник муаммолар билан боғлади.

    Бошқа янгиликлар