АсосийЖамият

Эртага Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бошланади

Унда муҳокама этиладиган масалалар юзасидан маълумот берилди.

'Эртага Сенатнинг навбатдаги ялпи мажлиси бошланади'ning rasmi

2024 йил 10 июлда Сенатнинг эллик тўртинчи ялпи мажлиси бошланади.

Унда қуйидаги масалалар муҳокама қилиш назарда тутилган:

  • "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун;
  • "Аҳоли бандлиги тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун;
  • "Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига пиротехника буюмларининг қонунга хилоф муомаласи учун жавобгарликни кучайтиришга қаратилган ўзгартиришлар киритиш ҳақида"ги Қонун;
  • "Ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларнинг олдини олиш бўйича қўшимча чора-тадбирлар қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига ҳамда Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун;
  • "Шаҳарсозлик фаолияти соҳасидаги давлат бошқаруви ва аҳоли пунктларининг шаҳарсозлик ҳужжатларини ишлаб чиқиш тизими такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг Шаҳарсозлик кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун;
  • "Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига божхона брокери фаолиятини ҳамда халқаро курьерлик жўнатмаларини етказиб бериш бўйича фаолиятни такомиллаштиришга қаратилган қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қонун;
  • "Фитосанитария талаблари енгиллаштирилиши муносабати билан "Ўсимликлар карантини тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикасининг Қонунига қўшимча ва ўзгартириш киритиш ҳақида"ги Қонун;
  • "Маъмурий ислоҳотлар доирасида таълим соҳасида давлат бошқаруви такомиллаштирилиши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонун;
  • "Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги, Туркманистон ва Туркия билан тузилган битимларни ратификация қилиш ҳақидаги қонунлар кўриб чиқилиши режалаштирилган.

    Бошқа янгиликлар