АсосийJamiyat

Самарқанд ва Жиззахда кучли шамол сабаб аҳоли "свет"сиз қолди

'Самарқанд ва Жиззахда кучли шамол сабаб аҳоли "свет"сиз қолди'ning rasmi

Кучли шамол натижасида Самарқанд ва Жиззах вилоятларидаги айрим электр тармоқларида носозлик юзага келди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда. 

Маълум қилинишича, бугун, соат 07:30 ҳолатига кўра, ушбу ҳудудларда юз бераётган кучли шамол баъзи бир электр қурилмаларида носозликларга сабаб бўлган.

Бунинг натижасида Самарқанд вилоятида 457 МВт (114 минг 250 та истеъмолчи), Жиззах вилоятида эса 64 МВт (16 мингта истеъмолчи) қувват билан электр таъминотида вақтинчалик қисқа муддатли узилишлар кузатилмоқда.

Ҳозирги вақтда махсус бригадалар томонидан таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда. Носозликлар қисқа вақт ичида босқичма-босқич бартараф қилиниб, истеъмолчиларнинг электр таъминоти қайта тикланади.

"Келтирилган ноқулайликлар учун истеъмолчилардан узр сўраймиз", - деийлади хабарда. 

    Бошқа янгиликлар