Ўзбекистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Валерий Атаев 75 ёшида Москвада вафот этди, деб хабар берди “ТАСС”.
"Ўзбекистон бош вазирининг собиқ ўринбосари Валерий Атаев Ленинский проспектидаги квартирасида вафот этди. У 75 ёшда эди", — деди агентлик суҳбатдоши.
Дастлабки маълумотларга кўра, у табиий сабабларга кўра вафот этган, шундай бўлишига қарамай полиция томонидан белгиланган тартибда суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Валерий Атаев 1990 йилларда Ўзбекистон энергетика вазири бўлган, кейин Бош вазир ўринбосари этиб тайинланган. 2009 йилда Ўзбекистонда унга қарши ўғирлик ва мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш моддалари бўйича жиноий иш очилгач, у Москвага жўнаб кетади.
ОАВ хабарига кўра, у Москвада қўлга олинган, бироқ қўйиб юборилган.






