Ўзбекистон миллий терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаш баҳсида иштирок этиш учун Сеулга чартер рейси орқали жўнаб кетгани хабар қилинган эди.
Терма жамоа Сеулга етиб борган ва кеча тикланиш машқларини ўтади. Бу ҳақида ЎФФ матбуот хизмати телеграмдаги саҳифаси орқали хабар бермоқда.
Сеулдан берилаётган хабарларга қараганда, эртага бўлиб ўтадиган учрашувда жамоалар қайси либосда майдонга тушиши аниқ бўлиб улгурган. Ўзбекистон терма жамоаси сўнгги вақтларда бўлганидек анъанавий тарзда кўк либосда майдонга тушади. Жанубий Корея эса ўзи учун одатий қизил либосда учрашувни ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, баҳс 15 ноябрь санасида, Тошкент вақти билан соат 16.00 да бошланади.





