АсосийSport

Азизбек Ҳайдаров терма жамоа лагерини тарк эди ва Жанубий Кореяга қарши майдонга тушмайди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ярим ҳимоячиси Азизбек Ҳайдаров 15 ноябрь куни Жанубий Кореяга қарши ЖЧ–2018 саралаши босқичи 5-турида майдонга туша олмайди. Бу ҳақда футбол агенти Санъат Шарипов “Твиттер”даги саҳифаси орқали маълум қилди.

“Азизбек Ҳайдаров Жанубий Кореяга қарши ўйнамайди. У бугунги машғулотда яна жароҳат олди ва терма лагерини тарк этди”, – деб ёзди Санъат Шарипов.

Қайд этиш жоиз, Азизбек Ҳайдаров кичик жароҳатига қарамасдан Иорданияга қарши (1:0) ўртоқлик ўйинида майдонга тушганди. 

Бошқа янгиликлар