ЖЧ-2018 мусобақасида Европа қитъасидан саралаш босқичи 4-турида Англия терма жамоаси "Уэмбли"да Шотландия билан ўзаро баҳс олиб борди.
Анчагина қизиқарли ва курашларга бой кечган ўйинда 3:0 ҳисобида Англия терма жамоаси зафар қучди. Ўйиннинг 24-дақиқасида Даниэль Старриж ҳисобни очган бўлса, 50-дақиқада Адам Лаллана ҳисобни оширди.
Учрашувдаги сўнгги голни Гари Кэйхил киритди. 61-дақиқада Уэйн Руни томонидан узатилган тўпни ҳимоячи Шотландия дарвозасига аниқ йўллаб қўйди.
Англия – Шотландия 3:0 (1:0, 2:0)
Голлар: 1:0 – 24 Старриж, 2:0 – 50 Лаллана, 3:0 – 61 Кэйхилл.
Англия – Харт, Кэйхилл, Роуз, Уокер, Стоунз, Стерлинг, Дайер, Хендерсон, Лаллана, Руни, Старриж (Варди, 75).
Шотландия – Гордон, Хэнли, Берра, Уоллес, Анья (Патерсон, 79), Браун, Флетчер, Моррисон (Макартур, 66), Форрест, Снодграсс (Ритчи, 82), Гриффитс.
Огоҳлантиришлар: Гриффитс (56), Кэйхилл (57), Руни (90).





