“Panorama Airways” авиакомпаниясининг Тошкент – Мадина йўналиши бўйича 5P5381 ва 5P5369 рейслари пойтахт аеропортида самолётларнинг кеч етиб келгани сабабли 12 соатдан ортиқ кечиктирилди.
Авиакомпания йўловчиларни ичимликлар ва иссиқ овқат билан таъминлаб, меҳмонхонада жойлаштиришни таклиф қилди.
Ҳар икки рейс ҳам яқин соатларда манзил аеропортига жўнаб кетиши режалаштирилган.
"Парвоз жадвалига киритилган ўзгартиришлар тўғрисидаги батафсил маълумотларни авиаташувчидан олиш мумкин" дейилади хабарда.
23.12.2023 13:50
“Panorama Airways” авиакомпаниясининг Тошкент—Мадина йўналиши бўйича парвозлари 12 соатдан кўпроққа кечиктирилди






