АсосийDunyo

Прагада 1 кунлик мотам эълон қилинди

'Прагада 1 кунлик мотам эълон қилинди'ning rasmi

Аввалроқ, Прагадаги Карлов университетида оьишма бўлгани ва оқибатда 15 киши ҳалок бўлгани ҳақида хабар берган эдик. 

Шу муносабат билан Прагада 3 кунлик мотам куни эълон қилинди. Бу ҳақда ria.ru ёзмоқда. 

Бу қарор Чехия ҳукуматининг навбатдан ташқари йиғилишида қабул қилинди. Пайшанба куни Прагадаги Карлов университети фалсафа факультетининг 24 ёшли талабаси Девид К. ўзи ўқланадиган милтиқдан аудиториялардаги талабаларга, шунингдек, ўша пайтда Ян Палах майдонида университет деразаси ёнидан ўтиб кетаётган одамларга қарата ўқ узган.

Охирги маълумотларга кўра, отишма оқибатида 15 киши ҳалок бўлган, яна 25 киши жароҳатланган, улардан 11 нафарининг аҳволи оғир. 

Полиция маълумотларига кўра, Девид К. жиноятни амалга ошириш учун пухта тайёргарлик кўрган ва совуққонлик билан амалга оширган. Кейин у ўз жонига қасд қилган. 

    Бошқа янгиликлар