АсосийJamiyat

Андижонда ҳам 8 та АЁҚШда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди

'Андижонда ҳам 8 та АЁҚШда сифатсиз бензин сотилаётгани аниқланди'ning rasmi

Андижон вилояти ҳокимлиги матбуот хизматининг маълум қилишича, вилоятдаги хусусий АЁҚШларда нефть маҳсулотларини истеъмолчиларга сифат жиҳатидан тўғри сотилиши бўйича назорат тадбирларини ўтказиляпти.

Ҳозиргача жами 114 та АЁҚШдан ўрганилиб, улардан 33 тасида аҳолига сотилаётган АИ-92, АИ-95 маркали бензин маҳсулотлари ҳақиқатдан шу маркали бензин маҳсулотлари эканлигини аниқлаш учун белгиланган тартибда намуналар олиниб, муҳрланди.

Ўтказилган таҳлил натижаларига аcосан 8 та АЁКШда сотилаётган АИ-92, АИ-95 автобензинлар давлат стандарти талабларига мос келмаслиги аниқланди.

Матбуот хизмати ушбу ҳаракатларни олиб бораётган ишчи гуруҳи ҳамкорлигида ҳар бир АЁҚШнинг номи ва жойлашувига аниқлик киритиш бўйича иш юритмоқда.

Ҳозирги кунда яна 7 та намуна Тошкент марказий кимё-назорат лабораториясига таҳлил учун юборилган.

Бундан ташқари, вилоятдаги 48 та АЁКШларда нефть маҳсулотлари қолдиқлари қолмаганлиги сабабли фаолият кўрсатмаётгани аниқланган. Қолган 33 та АЁКШларда фақатгина АИ-80 маркали бензин сотилмоқда.

Ишчи гуруҳ томонидан ўрганиш ишлари давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар