Ғазо сектори Соғлиқни сақлаш вазирлиги Исроил ва Фаластиннинг ХАМАС ҳаракатининг ҳарбий ҳаракатлари натижасида ҳалок бўлган фаластинликлар сони қарийб 18 мингга етганини, яраланганлар сони эса 49,5 минг нафарга етганини маълум қилди, деб хабар бермоқда Реутерс.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги сўзловчиси Ашраф ал-Қудранинг Ал-Жазира телеканалига маълум қилишича, сўнгги 24 соат ичида анклавда ҳалок бўлганлар сони 297 нафарни, яраланганлар сони эса 550 нафардан ошди.
8 декабрь куни Ғазо Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳарбий ҳаракатлар натижасида ҳалок бўлган анклав аҳолиси сони 17 487 кишини ташкил этгани, 46 минг киши яралангани ҳақида маълум қилди. Анклавга гуманитар ёрдам етказиш деярли имконсиз, деди БМТ Бош котиби Антонио Гутеррес. У БМТ Хавфсизлик кенгашини Ғазода ўт очишни тўхтатишга эришишга чақирди.






