АсосийJamiyat

Энди стипендиялар ҳақида онлайн маълумот олиш мумкин. Бунинг учун...

'Энди стипендиялар ҳақида онлайн маълумот олиш мумкин. Бунинг учун...'ning rasmi

Энди стипендиялар ҳақида онлайн маълумот олиш мумкин. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги ахборот хизмати маълум қилди.

Бунинг учун my.gov.uz порталига кириб, "Таълим" бўлимидан "Стипендия ҳақида маълумот" хизматини танланг.

Керакли даврни тангланг ва ушбу давр бўйича ҳисобланган стипендиялар ҳақидаги маълумотга эга бўлинг.

Шунингдек, ушбу хизматдан талабалар HEMIS ахборот тизими орқали ҳам фойдаланишлари мумкин.

Ушбу хизмат фақат ҳозирда таҳсил олаётган талабалар учун мўлжалланган. Ўқишни тугатган ёки талаба бўлмаган шахслар учун стипендия маълумотлари мавжуд эмас.

Стипендия маълумотлари Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг UzASBO тизими орқали олинмоқда.

    Бошқа янгиликлар